Андижон 24

Жўшқин садолар


13.05.2018   1255

Андижон санъат коллежининг пуфлама ва зарбли чолғулар оркестрининг “Оқ лолалар”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Мафтун бўлдим” каби мусиқалари шаҳар осмони узра таралди. Айниқса, ўзбек терма мусиқа ҳамда ретро куйлари ва қўшиқларига ёшлар фестивалининг ҳар бир иштирокчиси жўр бўлмоқда.

Халқ ижодиёти намунаси – аския ва пайровлар меҳмонларга кўтаринкилик бағишлади. Ёшлик ва гўзалликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар қалбларга хушнудлик олиб келади. Шижоат ва жўшқинлик туйғуларини ифодаловчи садолар коллеж доирачи йигитлари ижросида садо берди.

«auz.uz» online гуруҳи.