Бугуннинг гапи

ХОРИЖЛИК БЎЛГУСИ ШИФОКОРЛАР АНДИЖОНДА ТИББИЁТ СИРЛАРИНИ ЎРГАНМОҚДА(+ВИДЕО)


15.07.2020   33269

Андижон давлат тиббиёт институтининг халқаро даражадаги рейтинги ортиб бормоқда. Буни айни вақтдаўзбекистонлик талабалар қатори 43 нафар чет эл фуқаролари мазкур олийгоҳда таҳсил олаётгани ҳам кўрсатиб турибди. Улар орасида Россия, Жанубий Корея, Хиндистон, Покистон, Бангладеш, Афғонистон ва Кирғизистон давлатларидан келган илми толиблар кўпчиликни ташкил этади.

Дунё аҳлини ташвишга солаётган пандемия даврида юртимизда яратилган имконииятлардан фойдланган ҳолда таҳсил олаётган турли давлатларнинг вакиллари хотиржам. Ўз юртидаги холат ва касаллик туфайли юзага келган вазиятдан тинчи бузилган бўлишига қарамай, бағрикенг ўзбекистонликларнинг ғамхўрлигиданхурсанд.

Шу ўринда савол туғилади: уларни юртимизга қандай куч тортмоқда? Ўзбекистонда билим олишга қизиқишларининг сабаби нимада? Албатта, яратилган шаройит ва қулайликлар. Қолаверса, хорижий давлатлардаги нуфузли олийгоҳлар билан ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланиб бораётгани.

Мамлакатимизда, хусусан Андижон давлат тиббиёт институтида яратилган кенг имкониятлар хорижий талабалар сафининг кенгайишига олиб келмоқда. Ҳозирги пандемия шароитида олиб борилаётган онлайин тарғиботтадбирлари ижобий самара бермоқда.

Куни кеча хорижий фуқароларнинг талабларига асосан Жанубий кореялик ёшлар билан ташкил этилган масофавий мулоқотда кореялик абитуриентлар ватанимиз ҳақидаги фикрларини билдириш баробарида юртимизда таълим олиш истагини билдирдилар. Улар учун хужжатларни онлайн тарзда қабул қилиш йўлга қўйилди.

Кези келганда халқаро ҳамкорлик йўналишида амалдаги ўқув йилидаянги қадамлар қўйилганини айтиб ўтиш ўринли.Германиянинг етакчи Росток университети билантиббиёт биотехнологияси,Россия Федерациясининг Урал давлат тиббиёт университети биланпедиатрия иши ва Доғистон давлат тиббиёт университети биланстоматология йўналишида кўшма таълим дастурлари имзоланди. Бу ўз ўзидан халқаро ҳамкорлик муносабатларининг кенгайиб бораётгани ва Андижон тиббиёт илмига хорижликларнинг ишончини кўрсатади.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Рустамжон ЭШОНОВ.