Бугуннинг гапи

БУ ЙИЛ АНДИЖОНДАН 969 НАФАР ФУҚАРО МУҚАДДАС ҲАЖ ЗИЁРАТИГА БОРАДИ


21.07.2019   37669

Андижон шаҳри, Бағишамол даҳасидаги «Зубайр ибн Аввом» жоме масжидида Ҳаж зиёратига кетаётган фуқароларни кузатишни самарали ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Унга мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туман Ҳаж комиссиялари раислари, бош имом-хатиблар, гуруҳ раҳбарлари ҳамда Ҳаж сафарига борувчи фуқаролар таклиф этилди.

Йиғилишни вилоят бош имом-хатиби Н. Холикназаров кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни шундай гўзал амалларни бажариш насиб этаётганлиги билан табриклади ҳамда, Ҳаж зиёрати билан боғлиқ вазифалар ҳақида тушунтиришлар берди.

Шунингдек, йиғилишда Ҳаж ҳайъати раиси, вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Тошбоев зиёратчилар учун яратилган шароитлар ҳусусида тўхталди.

Йиғилиш сўнгида мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлар бўйича қўмитанинг «Халқаро» бўлими бошлиғи Д. Бобожонов, қўмитанинг «Масжидлар» бўлими ходимиМ. Йўлдошев, ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси«Халқаро» бўлими бошлиғиА. Шокировлар иштирок этдилар.

Рустамжон Эшонов.

Муаллиф олган суратлар.