Бугуннинг гапи

ҲАЙРЛИ ИШЛАРИМИЗ БАРДАВОМ БЎЛСИН!


14.03.2020   53250

Миллий байрам Наврўзи оламни муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, кўчалар ҳамда аҳоли тураржойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан 2020 йил 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ хайрия ҳашари эълон қилинди.

Бугун эрта тонгдан вилоятимизнинг барча худудларида кўнгилли кесаю ёш жам бўлиб,ушбу хайрли тадбирга ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилдилар. Ҳудудларда ободонлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш, оқлашга қизғин киришилди.

Ҳайрли ишлар ҳар бир хонадон, маҳалла, муассаса, ташкилот, корхоналарда жадал давом этмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи.