Андижон 24

АНДИЖОН ШАҲАР ҲОКИМИ МИГРАЦИЯДАГИ ЁШЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАШДИ


25.04.2024   760

Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов 1-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинида яшаб, ҳозирда чет элга ишлаш мақсадида кетган ёшлар билан телеграм платформаси орқали видеочатда суҳбатлашди.

Суҳбат давомида ёшлар ўзларининг иш фаолияти ҳамда ойлик даромади ҳақида маълумотлар бердилар, -дея хабар бермоқда шаҳар ҳокимилиги матбуот хизмати.

Шаҳар ҳокими ҳар бир ёш билан суҳбатлашиб, уларни муаммо ва таклифларига қонуний ёрдам беришга тайёр эканлигини айтиб ўтди. Ёшларнинг муаммоларига ҳал этиш мақсадида масъул ташкилот раҳбарларига вазифа ва топшириқлар берилди.