ЖАМИЯТ

ЖАЛАҚУДУҚЛИКЛАР ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШДА ФАОЛЛИК КЎРСАТМОҚДАЛАР


05.04.2020   6273

Туманда жами 38038 нафар хонадон бўлиб, ушбу хонадонларда истиқомад қилувчи фуқаролар 2056 гектар томорқалардан фойдаланади.

Томорқадан олинаётган даромад оила бюджетининг салмоқли қисмини ташкил қилади. Чунки кўплаб хонадон эгалари мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни тўлиқ таъминлаш билан чегараланиб қолмасдан, етиштирган маҳсулотини ортиқча қисмини сотиш билан қўшимча даромад олишга эришмоқдалар.

Томорқадан фойдаланиш борасида мамлакатимизда яратилаётган имкониятлар туман аҳолиси учун ғоят қўл келмоқда, бу борада туман ҳокими Фурқатбек Бузруков бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳамда сектор раҳбарлари биргаликда барча секторларда тизимли ишлар ташкил этмоқдалар. Махсус хизмат машиналарида маҳаллалар кесимида аҳоли эҳтиёжига қараб томорқалар учун кўчатлар етказиб берилмоқда. Бугунги кунга қадар жами 621000 туп кўчатлар аҳолига етказиб берилди.

Жалақудуқ туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати