Андижон 24

ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИДА САХОВАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ТОМОНИДАН (АКЦИЯ) БЕПУЛ ҲИМОЯ НИҚОБЛАРИ ҲАМДА ТИББИЁТ ЭТИЛ СПИРТИ ТАРҚАТИЛДИ (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)


23.03.2020   10520

Вилоятимизда деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида тегишли идора вакилларидан иборат махсус постлар ташкил этилиб, бозор ҳудудида сотувчи ҳамда харидорларнинг шахсий ҳимоя воситалари тиббий ниқобсиз харакатланиши тақиқланди.

Жалақудуқда ҳам «Марказий деҳқон бозори» ва савдо комплексларида туман ҳокими Фурқатбек Бузруков бошчилигида ҳокимлик вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти ҳамда Деҳқон бозори ходимларидан иборат ишчи гуруҳи бозорлар фаолиятини доимий равишда назорат қилиб, маҳсулотларни танқислигини сунъий вужудга келтириб, нархларни оширган тадбиркорларга қатъий чоралар кўрилишини таъкидламоқдалар.

Тумандаги аҳоли гавжум бўладиган, ҳамдабозор ҳудудларига кириш жойларига тиббий ниқоб тақиб юришни назорат қилувчи назорат постлари ташкил қилинди. Саховатли тадбиркорлар томонидан (акция) бепул тиббиёт ҳимоя ниқоблари ҳамда тиббиёт этил спирти тарқатилмоқда, харидорларнинг бозорга келиб кетишлари КАРАНТИН қоидаларига риоя этишлари бўйича туман ДСЭОМ ҳодимлари томонидан тушунтирилиб, тавсиялар берилмоқда.

Шунингдек, ҳоким бошчилигида сектор раҳбарлари томонидантуман маркази ҳамда Ёрқишлоқ ҳудуди бўйлаб КАРАНТИН тартиб қоидалари бўйича аҳолига тушунтириш ишларини олиб борилиб, ҳудудлардаги дорихоналарга 10 минг тадан ортиқ тиббиёт ниқоблари етказиб берилди. 3 мингдан зиёд тиббиёт ниқоблари бепултарқатилди.

Ҳурматли фуқаролар кўрилаётган ушбу чоралар фақат Сизнинг хавфсизлигингиз ва саломатлигингиз учун амалга оширилмоқда.

Шундай экан, ушбу тартиб-қоидаларга барчамиз амал қилайлик!

Жалақудуқ туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.