ЖАМИЯТ

ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИДА 51 594 ТА УЙ ИЧИ ГАЗ ЖИҲОЗЛАРИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИЛДИ


07.05.2021   499

Жалақудуқ туманида 51 594 та уй ичи газ жиҳозлари хатловдан ўтказилган. Шундан 28 313 донаси табиий газдан фойдаланувчи истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келса, 23 281 таси суюлтирилган газдан фойдаланувчи истеъмолчиларнинг газ жиҳозларидир.

Жами газ жиҳозларининг 29 мингдан ортиғини 2 комфоркали, 6 449 тасини уч ҳамда 13 мингга яқинини тўрт комфоркали газ плиталари ташкил этади. Шунингдек, 120 та иситиш қозонлари, 604 та титанлар ва 2 402 та бошқа турдаги газ жиҳозлари мавжуд.

Техник кўрикдан ўтказиш пайтида истеъмолчиларга газ хўжалигидан фойдаланиш қоидалари билан биргаликда, энергия тежамкор газ жиҳозларидан фойдаланиш ва уларнинг афзаллиги, мўриконларга алоҳида эътибор қаратиш каби масалаларда ҳам тушунчалар берилмоқда.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати