Андижон 24

Жалақудуқ тумани: БОЗОРДА БАРЧА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТАРЛИ МИҚДОРДА ЗАХИРА ҚИЛИНГАН, НАРХ-НАВОЛАР БАРҚАРОР


16.03.2020   3624

Жалақудуқ туман ҳокими Фурқатбек Бузруков бошчилигида сектор раҳбарлари туман департаменти, ДСЭНМ ходимлари билан биргаликда ишчи гуруҳ тузилиб, тумандаги мавжуд «Деҳқон бозори»да сотилаётган турли ҳилдаги махсулотлар ҳамда нарх-наволар барқарорлиги ўрганилди.

Бозорда барча озиқ-овқат маҳсулотлари етарли миқдорда захира қилинган. Бозор маъмурияти ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан маҳсулотлар нархлари сунъий равишда ошириб юборилишининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Жалақудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати.