Андижон 24

ЖАЛАҚУДУҚ ФАРЗАНДИ ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИГА ЯНГИ ҲОКИМ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ


22.10.2020   2114

Матрўзиев тайинланди. У 22 октябрь куни халқ депутатлари Олтинкўл кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман фаолларига таништирилди.

Иқбол Матрузиев 1984 йилда Жалақудуқ туманида туғилган. 2008 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган.Иш фаолиятини 2003 йилда Жалақудуқ туманидаги 50-мактабгача таълим муассасаси ишчилигидан бошланган. Турли йилларда Жалақудуқ тумани халқ таълими бўлими марказлашган ҳисобхона компьютер оператори, иқтисодчиси, Молия бўлими бюджет инспекцияси бошлиғи, молия бўлими мудири, вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. У Олтинкўл тумани ҳоким этиб тайинлангунига қадар Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи эди.

Эслатиб ўтамиз, Олтинкўл тумани ҳокими 54 ёшли Назиржон Ўринбоев 7 октябр куни пневмония касаллиги асоратлари ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этганди.

«auz.uz» online гуруҳи.