ЖАМИЯТ

ЮРИДИК ТАЪЛИМДА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШ НИМА УЧУН МУҲИМ?


30.04.2020   1587

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўқув-педагогик жараёнга инновацион технологияларни, халқаро таълим стандартларини жорий этиш бўйича қтор тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу борада юридик таълим йўналишида ҳам кенг ислоҳотлар олиб борилаётир. Миллий юридик таълимни хорижий юридик таълим билан узвий боғлаш мақсадга мувофиқ, албатта. Юридик таълим ва фан тизимини тубдан такомиллаштириш, уларнинг халқаро таълим майдонидаги рақобатбардошлигини таъминлаш, юридик кадрлар тайёрлаш сифатини оширишда, табиий хорижий тилларнинг аҳамияти катта.

Айтайлик, ҳуқуқшунос фақатгина миллий тилни билса, фаолияти давомида чет тилларини ўрганишга зарурат туғилмайдими? Ахир ҳуқуқий ахборотлар, маълумотлар базаси тўла ўзбек тилида шакллантирилмаганку! Шундан келиб чиқиб айтганда, хорижий тилларни ўрганишга ҳар доим ҳам айни соҳада талаб юқори.

Бугун давр биз педагоглардан хорижий ҳамкорлар билан биргаликда юридик кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма ьаълим дастурларини ишлаб чиқишни, уларни амалиётга татбиқ этиш орқали таълим олувчиларнинг бир вақтнинг ўзида ҳам ҳуқуқий билимларини, ҳам чет тилларини мукаммал ўзлаштириш даражаларини оширишни талаб қилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз томониданжорий йил 29 апрель куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида юқоридаги долзарб масалалар ечими юзасидан аниқ ва тизимли вазифалар белгилаб берилди. Унда давлатимиз раҳбари мазкур йўналишда таклифларни берар экан, “Электрон университет” тизимни жолрий этиш ҳақида таклиф бердилар. Албатта, бу тизимда кенг ислоҳотларни амалга ошириш, юксак салоҳиятли кадрлар тайёрлаш, соҳада хорижий тиллар кўникмаларини мукаммал шакллантиришда айни муддаодир. Ушбу таълим тизими очиқ, шаффоф бўлиш билан бирга субъективлик ва суиистеъмолчиликдан холи бўлади, деб ҳисоблайман.

Юридик таълимда биринчи галда халқаро хусусий ҳуқуқ, жумладан, халқаро арбитраж ҳуқуқини чуқур ўрганиш, хорижий давлатлар ҳуқуқ тизимларини қиёсий тадқиқ қилиш зарур. Албатта, мазкур мезонларни йўлга қўйишда чет тилларини ўрганиш жуда муҳим. Адабиётлардан фойдаланиш, интернет тармоқларидан маълумотларни ўзлаштиришда ҳам, албатта, ушбу омил етакчи бўлиб қолаверади.

Бугунги кунда бу масалада муҳтарам Президентимизнинг алоҳида эътиборлари боис дадил қадамлар кўзга ташланмоқда. Давлатимизнинг эртанги ҳуқуқий мустаҳкам пойдевори, юридик мукаммал устунларини яратиш бугунги таълим сифатига боғлиқ.

Дилфузахон НОСИРОВА,

Андижон вилояти Юридик коллежи

Хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси.