ЖАМИЯТ

ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР-КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР


02.04.2021   648

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда.

Хусусан, “Ватанпарвар” ташкилоти ва Ёшлар ишлари агентлиги ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ, жорий йилнинг 1 апрелидан республикамиз миқёсида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган муҳтож оилалар фарзандларини ЎСТКлар таркибидаги ўқув курсларида “ВС” тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича бепул ўқитилиши, шунингдек, 2021 йилги Давлат дастурининг 170-банди ижроси жараёни, яъни муҳтож оилалар фарзандларини талабгор бўлган касбларга бепул ўқитиш бўйича олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши раиси Хусан Ботиров бошчилигидаги ишчи гуруҳи 29-31-март кунлари вилоятимизда фаолият олиб борди.

Ташриф доирасида Марказий кенгаш раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти кенгаши тасарруфидаги ташкилотлари баъзасида ёшларни меҳнат бозорида эхтиёжи юқори бўлган касбларга ўқитиш ишларини ташкил этиш бўйича тегишли ўқув моддий негизни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва Ёшлар ишлари агентлиги ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ, жорий йилнинг1 апрелидан республикамиз миқёсида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган муҳтож оилалар фарзандларини автомобил мактаби таркибидаги ўқув курсларида “ВС” тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича бепул ўқитилиши билан боғлиқ тайёргарлик ишлари ўрганилди.

Шунингдек, фуқаролар, айниқса ёшларни меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касбларга ўқитиш бўйича вилоят кенгаши тасарруфидаги ўқув моддий баъзаси ривожланган ўқув муассасалари негизида “Техник хизмат кўрсатиш мутахассисларини тайёрлаш курслари”ни ташкил этиш ҳамда“Вулканизаторчи”, “Электропайвандчи”, “Электрчи-аккумуляторчи”, “Автоэлектрик” ва “Авточилангар” мутахассисларини тайёрлаш мақсадида махсус ўқув хоналарини ташкил этиш ва жихозлаш ишлари билан танишди.

Жорий йилнинг декабр ойидан “Ватанпарвар” ташкилотларида махсус техникаларни бошқариш бўйича мутахассисларни тайёрлаш курслари”ни ташкил этиш ва “юк ортувчи транспорт ҳайдовчиси”, “юк крани ҳайдовчиси”, “автогидроподьёмник ҳайдовчиси”, “ғилдиракли трактор машинисти”, “битта ковшли экскаватор ҳайдовчиси” мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув марказларини ташкил этиш юзасидан мавжуд имкониятлари ўрганилиб бир қатор режалар белгилаб олинди.

Ёш авлодни соғлом ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, шунингдек ёшларни маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида ўқувчиларни сифатли таълим олишлари учун яратилган шароитлар, ахборот технологиялари ва улардан самарли фойдаланиш, маънавият масканлари, ташкилот ходимлари ўртасида олиб борилаётган соғломлаштириш тадбирлари ва бунга яратилган шароитлар, ўқувчи ёшлар ва ишчи ходимлар ўртасида ўтказилган амалий мулоқотлар суҳбатлар давомида таклиф ва тавсиялари ўрганилди.

Ташриф якунида “Ватанпарвар” ташкилотининг туман (шаҳар) бўлинмалари инфратузилмаларини ва моддий-техник базасини такомиллаштириш, уларни замонавий кўринишга келтириш, техник ва амалий спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича жозибадорлигини ошириш, шунингдек аҳолини, айниқса ёшлар ва муҳтож оилаларнинг фарзандларини меҳнат бозорининг турли ва талабгор касбларга тайёрлайдиган қўшимча ўқув курсларини ташкиллаштириш юзасидан бир қатор вазифаларни белгилаб берди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти кенгаши матбуот хизмати.