Андижон 24

ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ТОМОНИДАН 10 МИНГ ДОНА ТИББИЙ НИҚОБ БЕПУЛ ТАРҚАТИЛДИ


24.03.2020   2669

унё халқларини воҳимага солаётган коронавирус инфекциясини енгишда ҳамжихатлик ҳар доимгидан ҳам зарур. Республикамизда ҳам вируснинг кенг тарқалишини олдини олиш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳам савобли ишларни бажармоқдалар. Андижон шаҳридаги марказий деҳқон бозори атрофида кенгаш вакиллари ҳамда "Face Mask" MChJ корхонаси тадбиркорлари ҳамкорлигида аҳолига 10 минг дона тиббий ниқоб, 2 минг жуфт қўлқоп (перчатка)ни бепул тақдим этдилар. Шу кунгача ёшлар аҳоли гавжум жойларда 20 мингтага яқинтавсия-тарқатма материаллар тарқатдилар.

- Шошилишда тиббий ниқобсиз чиққан эканман, - дейди фуқаро Ойгул Ботирова. – Бозорга ҳам киритишмаётган эди. Шу ўғилларимга раҳмат ниқоб беришди. Ўзим ҳам анча беҳовотир бўлдим.

Саҳоватли кишиларимиз томонидан бу акциялар давом этмоқда.

Жаҳонгир СОДИҚЖОНОВ.

Азаматжон ТОШМАТОВ олган суратлар.