Андижон 24

ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ОММАВИЙ ҚОН ТОПШИРИШ АКЦИЯСИНИ ЎТКАЗДИ


14.06.2019   1219

АНДИЖОН (auz.uz) – 14 июнь – Донорлар куни муносабати билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши фаоллари томонидан вилоят қон қуйиш станцияси билан ҳамкорликда “Яхшилик албатта қайтади” шиори остидаги оммавий қон топшириш акцияси ўтказилди. Бу ҳақда auz.uzга вилоят Кенгаши ходими Абдужалил Абдураҳимов хабар бермоқда.

Унинг маълум қилишича, “Ёшлар ойлиги” ни ўтказиш ва “Ёшлар куни” ни кенг нишонлаш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг режа-жадвали белгилаб олинган. Унга кўра, “Яхшилик албатта қайтади”шиори остида республикамизнинг барча ҳудудларида оммавий қон топшириш акцияси амалга ошириляпти.

Акция давомида вилоят қон қуйиш станцияси бош шифокори Д.Манзурова ёшлар нега қон топшириш кераклиги ва ушбу қон ёш болаларга зарурлиги, берилган қон бемор болаларнинг соғлом ҳаётга қайтарилишида яхши натижа беришлиги ҳақида маълумот берди.

Акцияда вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан келган кўнгилли ёшлар ўз иҳтиёри билан қон топширдилар.