Андижон 24

Йил охиригача 1000 дан зиёд янги банкомат ўрнатилади


01.03.2018   1163

2018 йил охиригача Ўзбекистонда халқаро пластик карталарга хизмат кўрсатиш учун 1045 та банкомат ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 28 февраль, чоршанба кунги Халқаро пресс-клуб мажлисида Марказий банк Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори Бобир Абубакиров маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».

Унинг сўзларига кўра, банкоматлар тун-у кун ишлайди, мижозлар эса нафақат хорижий валютадаги, балки сўмдаги пулларни ҳам нақдлаштириб олиши мумкин.

Март ойидаёқ сайёҳлар ташриф буюрадиган жойларга, шунингдек, кўчалар, бозорлар ва савдо марказларига 200 дан ортиқ банкомат ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Халқаро тизимлар карталарини қабул қилиш учун тўлов терминаллари Visa, Mastercard ва бошқа тизимлар билан интеграцияланади. «Буни биз тез орада амалга оширамиз», — деди Бобир Абубакиров.

У мамлакатдаги олтита банк UnionPay карталари билан тўлов қабул қилишни аллақачон ишга туширганини қўшиб қўйди.