ЖАМИЯТ

ЯПОНИЯ COVID-19 ГА ҚАРШИ ВАКЦИНА ТАРҚАТИШНИ БОШЛАДИ


17.02.2021   1472

Япония тиббиёт ходимларига коронавирусга қарши вакцина етказиб беришни бошлади, аммо, мамлакат аҳолиси жараён ёзги Олимпия ўйинларига қадар давом этишига шубҳа билан қараяпти.

Японияда иқтисодиёт билан боғлиқ муаммолардан бир неча ой ўтгач, вакцина етказиб берила бошланди.

Эътиборли жиҳати шундаки, мамлакатда касаллик кўпайиб боряпти. Яхшиямки, ўлим кўрсаткичи юқори эмас.

Вакцина етишмаслиги "Токио-2020" Олимпиадаси ўтказилишига тўсқинлик қилиши мумкин. Пандемия туфайли бир йилга кечиктирилган мусобақа июль ойида бошланиши керак. Aгар жорий йил ҳам ўйинлар бекор қилинса, режалар мутлақо ўзгариб кетиш хавфи мавжуд.

Қолаверса, япониялик мутахассислар ҳам анжуманни ўтказиш истиқболидан хавотирда.

Оммавий ахборот воситалари ўтказган сўровда 80 фоизга яқин одам вирус кенг тарқалаётгани сабабли Олимпиадани бекор қилиш ёки кейинга қолдиришни қўллаб-қувватлаган.

uza.uz