Хорижда

ЯПОН ДЕНГИЗИ ҚАЙТА НОМЛАНАДИМИ?


24.01.2019   1208

Япон денгизини қайта номлаш бўйича Жанубий Корея ва КХДР билан музокара ўтказишга розилик бергани ҳақида хабарлар пайдо булди.

Музокаралар шу йилнинг баҳорида бўлиб ўтиши кутиляпти. Унинг натижаларини эса томонлар Халқаро гидрография ташкилотига 2020 йилда маълум қилишлари шарт.

Жанубий Корея ва Шимолий Корея 1990-йиллар бошларидан бери Япон денгизини "Шарқий денгиз" деб қайта номлаш талабини илгари суришмоқда. Ушбу давлатларнинг назарида ҳозирги ном (Япон денгизи) жаҳон ҳамжамияти онгига "Кунчиқар юрт" томонидан сингдирилган бўлиб, унинг мустамлакачилик сиёсати маҳсулидир. Бироқ Япония бу номXIX асрда европалик картографлар ташаббуси билан қабул қилинганини таъкидлаб келади.