Андижон 24

Янги Ўзбекистон- янгича дунё қараш: ЧЕГАРАЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ – ТИНЧЛИК КАФОЛАТИ


17.08.2021   1730

Андижон шаҳридаги ҳарбий қисм гарнизонида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида байрамолди учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Мудофаа вазирлигижамоатчилик Кенгашивилоят минтақавий бўлими фаоллари,вилоят Ҳарбий фаҳрийлар Кенгаши аъзолари, Республика маънавият маърифат маркази вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон “Veteran” Жангчи-фаҳрий ва ногиронлар Бирлашмаси Андижон туман бўлинмаси раиси ҳамда Андижон шаҳридаги 31- умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари, мактабнинг ЧЁТБ раҳбари, ҳарбий хизматчилари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанларянгиланиб бораётган янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар, иқтсодий-ижтимоий ҳаётимизниюксалтириш, турмуш шароитимизни яхшилаш каби кўплаб йўналишларда олиб борилаётган самарали ишлари ҳақида тўхталиб ўтдилар. Айниқса, вилоят Ҳарбий фаҳрийлар Кенгаши раиси Муталибжон Ҳолиқов ҳамда жангчи-фахрий Рустамжон Жалилов бугунги ёшлар Ватанга садоқатли, мард, жасур ва ҳар қандай шароитда юртини ҳимоя қила олиши зарурлигини алоҳида қайд этдилар. Чегараларимиз даҳлсизлиги, мустаҳкамлиги ҳаётимиз тинч ва осудалигининг кафолати эканлиги мисоллар билан тушунтирилди.

Бугун Ўзбекистон янгича муносабатлар йўлига кирди. У янгиланиш жараёнларини бошидан кечирмоқда. Муҳими, халқимиз бу ўзгаришларга гувоҳ бўлиб, қўллаб-қувватлаб, барча ислоҳотларда иштирок этмоқда.

Тадбир якунида 31-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўзларининг рақслари ҳамда, ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлари билан фаол иштирок этдилар.

Маҳбубахон ИСРОИЛОВА,

жамоатчи мухбир.