Андижон 24

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – МАКТАБ ОСТОНАСИДАН, ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИДАН БОШЛАНАДИ”, ДЕГАН ҒОЯ АСОСИДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ИСЛОҲОТЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ


29.12.2020   1117

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.

Ёш авлодга боғча, мактаб ва олийгоҳда сифатли таълим-тарбия беришни йўлга қўямиз, улар жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун барча куч ва имкониятлар сафарбар этилади.

Ёшлар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ташаббусларини рўёбга чиқариш, иш ва уй-жой билан таъминлашга аҳамият қаратилади.

Қисча қилиб айтганда, бола туғилганидан бошлаб, 30 ёшгача бўлган даврда уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилади.

Манба: Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.