Андижон 24

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ БЎСТОН ТУМАНИДА БЎЛИБ ЎТДИ


03.07.2021   729

Бўстон туманида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, вилоят солиқ, прокуратура, ИИБ идоралари ҳамда бошқа мутасадди корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Жараён давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 357 та мурожаатлари қабул қилинди. Тушган мурожаатларнинг 223 таси жойида ҳал этилиб, вақт талаб этадиган 74 та масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Шунингдек, 60 та мурожаатлар юзасидан муаллифларга тушунтириш ишлари олиб борилди.