Андижон 24

ВЕНГРИЯ КОМПАНИЯСИ АНДИЖОНДА КЛИНИКА ҚУРАДИ


09.02.2019   1259

Андижонга инвесторларнинг қизиқиши кундан кунга ортиб бормоқда. Қулай ишбилармонлик муҳити, тақдим этилаётган имтиёзлар ва кафолатлар боис ҳудудимизда турли йўналишларда фаолият кўрсатиш истагидаги сармоядорлар сони кўпаймоқда.

Бугун “Медиорад плюс KFT” компанияси вакилларини вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов қабул қилди. Асли россиялик ишбилармонларга тегишли мзкур инжиниринг компанияси Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида жойлашган. Турли бино ва иншоотларни жаҳон стандартлари даражасида қуриш, жиҳозлаш билан шуғулланади.

-Беш кун давомида Андижондаги бир қанча объектларни кўздан кечирдик, - дейди компания вакили Владимир Юрьевич Серов. – Вилоят реабилитация шифохонасида тўхталдик. Мазкур муассасани реконструкция қилиш, қўшимча бино қуриш ва жиҳозлаш учун 12 миллион евро миқдорида инвестиция киритишни режалаштирдик. Биз 52 та етакчи компаниянинг авторизациясига (яъни улар томонидан ишлаб чиқариладиган ускуна ва жиҳозларни ўзимиз қуриган биноларга ўрнатиш ҳуқуқи) эгамиз. Демоқчиманки, энг илғор технологиялар асосида жиҳозлаш ниятидамиз.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек Абдураҳмонов сўзларига кўра собиқ шифохона ўрнида кардиожарроҳлик йўналишидаги замонавий клиника барпо этилади.

«auz.uz» online гуруҳи.