Хорижда

ЎЗИГА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРИШГА ТАЙЁР БЎЛГАНЛАР ҚИДИРИЛМОҚДА


12.03.2020   2371

Британиялик олимлар янги турдаги COVID-2019 коронавирусига қарши вакцинани ишлаб чиқиш учун 24 нафар кўнгиллига эҳтиёж сезишмоқда. Уларга мазкур коронавируснинг хавфсизроқ штаммлари киритилиб, икки ҳафталик карантинга жойланади.

Кўнгиллиларга вируснинг ҳавфсизроқ штаммлари (0C43 ва 229E) киритилади. Тадқиқотнинг ҳар бир иштирокчисига 4500 доллардан берилади, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри.

Синалган вакциналар ва дорилардан энг самаралилари ҳақиқатан коронавирусга чалинганларга киритилади. Олимлар янги ишланма эпидемияга қарши курашда ёрдам беришига умид қилишмоқда.