ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАҲОН МУСУЛМОН ТУРИЗМИ РЕЙТИНГИДАГИ ЎРНИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛАДИ


28.05.2020   682

Ўзбекистонда туризм хизматларини янада диверсификациялаш чора-тадбирлари кўрилади. Ушбу тадбирлар доирасида мамлакатнинг Жаҳон мусулмон туризми рейтинги (Global Muslim Travel Index, GMTI)даги мавқеини яхшилаш чоралари кўрилади. Ушбу мақсад 27 май куни Президент Шавкат Мирзиёев учун ўтказилган тақдимот вақтида баён қилинган, бу ҳақда «Ўзбекистон 24»нингрепортажиданмаълум бўлди.

Режага кўра, Ўзбекистонда зиёрат туризми инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган миллий қонунчилик мослаштирилади, зиёрат туризми инфратузилмаси лойиҳалари учун Ислом тараққиёт банки ва бошқа институтлар маблағлари жалб этилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, GMTI рейтингини тузувчи CrescentRating агентлигининг МДҲ бўйича минтақавий офиси Ўзбекистонда очилиши кутилмоқда.

Сингапурнинг CrescentRating халқаро рейтинг агентлиги ва Mastercard ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 2019 йилги Global Muslim Travel Index’нинг умумий рейтингида 55 балл билан 130 мамлакат орасида 22-ўринни эгаллаган эди. Таққослаш учун, Қозоғистон 24-ўринни, Қирғизистон 29-ўринни, Тожикистон 35-ўринни, Туркманистон 51-ўринни эгаллаган.

Манба: daryo.uz