ЎЗБЕКИСТОНДА МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР ВА БИРИНЧИ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ ГРИППГА ҚАРШИ БЕПУЛ ЭМЛАНАДИ

04.11.2021 915
Мактабгача ёшдаги болалар ва биринчи синф ўқувчиларини бепул эмлаш учун Ўзбекистонга 2 миллион рус гриппига қарши «Grippol Plus» вакцинаси келтирилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, грипп ва респиратор касалликларнинг олдини олиш мақсадида барча мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва 1-синф ўқувчилари учун гриппга қарши марказлаштирилган бепул эмлаш учун мамлакатимизга 2 миллион дозали вакцина келтирилди.
Қайд этилишича, республикада бепул эмлаш учун 2753 та эмлаш пункти ташкил этилган.
Манба:xs.uz