Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 7 КИШИ БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ


29.03.2020   1531

Коронавирус юқтирган 7 нафар фуқаро бутунлай соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Матбуот хизмати хабар берди.

Улар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация тиббиёт марказига ўтказилган. Касалликдан халос бўлганлар маълум муддат шу ерда карантинда бўлади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳозиргача 133 кишида коронавирус аниқланган, 2 киши эса вафот этган эди.

Манба: xs.uz