Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОНДА ИШСИЗЛАР СОНИ ҚАНЧАГА ЕТДИ?


07.06.2020   2033

Sputnik маълумотига кўра, Ўзбекистонда пандемия даврида ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди.

Ундан аввал бу кўрсаткич, 1,35 миллионни ташкил этаётган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 550 мингга яқин меҳнат мигрантлари бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Халқаро пресс-клубнинг Фарғона вилоятига бағишланган сонида маълум қилди.

“Барча давлатларга пандемия ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Ўзбекистонда ҳам пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1 миллион 350 мингга яқин эди, пандемия бошлангач қатор корхоналар фаолияти тўхтатилди ва ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди”, - деди вазир.

Айни пайтда энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келяпти.

Манба: yuz.uz