ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОНДА 6—8 ИЮЛЬ КУНЛАРИ 48 ДАРАЖАГАЧА ИССИҚ БЎЛИШИ МУМКИН


04.07.2021   907

Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида 6—8 июль кунлари Эрон ҳудудларидан кириб келган иссиқ ҳаво массаларининг «фаол босқичи» кузатилади дейилади, гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво башоратлари, тадқиқотлар ҳақида хабар берувчи UzbMeteo Telegram каналида.

Қайд этилишича, 8 июль куни жануб воҳа ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимал 48 даражагача кўтарилиши мумкин. Баланд тоғликларда мавжуд қор ва музликларнинг фаол эриши ортидан, айрим дарёларда сув оқими кўпайиши кутилмоқда.

Қолган соҳаларда аномал иссиқнинг маълум таъсири сезилади.