ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОН ШАХМАТЧИЛАРИ БОКУДА ЖАҲОН КУБОГИ УЧУН ДОНА СУРМОҚДА


31.07.2023   247

Кеча Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги бошланди.

Ёшлар ишлари агентлиги маълумотига кўра, мусобақада Ўзбекистон шарафини Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Нилуфар Якуббоевалар ҳимоя қилишмоқда.

30 июль - 24 август кунлари бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогининг умумий соврин жамғармаси 1 834 000 АҚШ долларини ташкил этади.

1-2-3-ўринларни эгаллаган шахматчилар 2024 йилда бўлиб ўтадиган тож давогарлари турнирига йўлланмани қўлга киритишади.

Мусобақа Олимпия тизимида ўтказилади. Мағлуб спортчи мусобақа билан хайрлашади. Ғолиб эса мусобақани давом эттиради.