Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ ИЗБОСКАН ТУМАНИДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ


12.01.2020   1849

Ватанҳимоячилари куни, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги Избоскан туманида кенг қамровда нишонланмоқда

Байрам муносабати билан туман марказий кўчасида ҳарбий парад ўтказилди. Туман мудофааишлари, ички ишлар, халқ таълими, мактабгача таълим бўлимларининг жамоалари, ҳарбий хизматга чақирилувчилар, Ёшлар иттифоқи фаоллари ҳарбий формада саф тортиб ўтдилар.

Вилоятимиздаги ҳарбий қисмлардан ташриф буюрган офицер ва аскарларнинг чиқишлари, замонавий ва қудратли ҳарбий техникаларнинг намойишини йиғилганлар ката олқишлар билан кутиб олдилар. “Миллий гвардияҳамда ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари катта-ю кичикка завқ-шавқ улашди.

Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.