Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОН - ҚОЗОҒИСТОН: ДЎСТОНА МУНОСАБАТЛАР МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА


14.04.2018   1287

Кеча Қозоғистон Республикаси, Олмаота вилоятининг ҳокимиОмондиқ Баталов ҳамда ҚозоғистонРеспубликасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ваМухтор Элчиси Ерик Утембоев бошчилигидаги делегация Андижонга ташриф буюрди.

Айтиш жоизки, ушбу учрашув республикамиз Президентининг қўшни давлатлар билан дўстона муносабатлар ўрнатишга қаратилган сиёсатининг маҳсули бўлди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мартабали меҳмонларни қабул қилар экан, бу хусусда батафсил тўхталди.

2017 йилда Андижон вилоятининг Қозоғистон ҳудудлари билан товар айланмаси ҳажми 121 миллион АҚШ долларидан ортди. Қўшни мамлакатдан вилоятимизга 40 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинди. Булар ун, шакар, қора металл, ёғоч, битум, цемент кабилардан иборат. Ўз навбатида вилоятимиздан автомобиль ва ускуналар, текстиль маҳсулотлари ва пойабзал, мева ва сабзавотлар етказиб берилмоқда.

Учрашув ва музокаралар давомида ҳамкорликистиқболлари хусусида фикр алмашилди. Ҳозирнинг ўзида Андижон вилоятидан кенг турдаги саноат товарлари,автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар, кабель маҳсулот-лари, тайёр қурилиш материаллари, трикотаж ва чарм-атторлик буюмлари етказиб бериш имкониятлари мавжудлиги таъкидланди.

Қозоғистонда "GM O`zbekistоn" акционерлик жамияти автомобилларини йиғиш бўйича корхона иш бошлагани ҳам ҳамкорлик борасида янги саҳифа очди. Вилоятимизда қозоқ капитали иштирокида учта қўшма корхона фаолият олиб боради. "Секрет дрим", "Синдикат" ва "Хакан дархон текстиль" шулар жумласидандир.

Делагация аъзолари вилоятимиздаги бир қатор саноат корхоналарига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш имкониятлари билан танишдилар. Ташриф якунида ҳамкорлик борасида келишувлар имзоланди.

Ж. Содиқжонов.