Андижон 24

«Ўзбегимда» ёнғин: ВАҲИМАГА ЎРИН ЙЎҚ. ВАҚТИДА ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ (+ВИДЕО)


25.05.2021   1747

Бугун соат 12:10 лар атрофидаижтимоий тармоқларда «Андижон шахар "Ўзбегим" савдо комплексида ёнғин бўляпти, Пожарныйлар етиб келмоқда» сарлавҳали видеолар кетма кетлиги қўйилди.


Шундан сўнг, асил ҳолат қандай эканлигини ўрганиш мақсадида, ижодий гуруҳ билан воқеа жойига етиб бордик. Маълум бўлиша, ҳақийқатдан ҳам ёнғин бўлган, бинонинг том қисмидаги «қорақоғоз»нинг маълумбир майдони ёнган ва вақтида ёнғин ҳавфсизлиги ходимлари томонидан бартараф этиш чоралари кўрилган. 12:30 лар чамасида тўлиқ ёнғин ўчирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин чиқишига сабаб, марказнинг том қисмига қўйилган реклама шитларидаги электр токининг қисқа туташуви дея гумон қилинмоқда. Ҳозирда махсус гуруҳлар томонидан ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Шу ўринда аҳолига мурожаат қилмоқчимиз ваҳимага ўрин йўқ, ёлғон маълумотларга ишониб қолманг! Яна бир гап ҳурматли ижтимоий тармоқ эгалари. Бирор бир маълумотни узатишдан олдин обдон ўрганиб кейин қўйилса, мақсадга муофиқ бўлар эди.

«auz.uz» online гуруҳи.