ЖАМИЯТ

Уйда келган илҳомлар: УЙДА ҚОЛИБ ЕНГАМИЗ:


12.04.2020   899

Жанг майдони эмас бу жаннат макон,

Пинҳона курашга йўқдир тоқатим.

Қайт адашган бўлсанг, тинч қўй шу замон,

Тарк этсанг юртимни тинчдир ҳаётим.

Темурийлар руҳин чирқиратма, эй!

Жангу жадаллардан чарчаган юрак.

Қадим жанг онларин сенга эслатмай,

Буюк боболарим билмасанг керак.

Дайдима, бас, етар, эй қотил,

Ер шарида сенга йўқ жой, еримиз.

Жаҳон аҳли доим бизгадир қойил,

Жон ато табибмиз биз ҳар биримиз.

Минг шукр таҳоратда юрган инсонмиз,

Аллоҳ сийлаганни танимадингми?

Нари кетар биздан хатто инсу-жинс,

Қуръон ёдлаганни танимадингми?

Яхшиям Юртбошим қисматимда бор,

Миллат равнақига тилар омонлик.

У борки халқимга етмайди озор,

У борки йўламас бирор ёмонлик.

Ўзбеклар азалдан бардошли, кучли,

Юрган кўчалари номи Адолат.

Шоирларин бўлгай қалами учли,

Ҳар бир ашъорида янграр ҳидоят.

Жасорат кўрсатса бўларкан уйда,

Сўрида ўтириб изласа илм-фан.

Киндигимиз қони тўкилган уйда,

Улуғ боболаримиз руҳи кезаркан.

Уйда қолиб албат сени енгамиз,

Биз шундайин халқмиз, бўлмагин ҳайрон.

Иншааллоҳ бўлгай ёруғ эртамиз,

Турфа синовлардан ўтгаймиз омон.

Дилшодбек Хожиматов.