ЖАМИЯТ

УЛУГНОР ТУМАНИДА ЖАМИ 17 039 ТА УЙ ИЧИ ГАЗ ЖИҲОЗЛАРИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИЛИБ, ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИЛДИ


26.11.2020   1412

Бўстон ва Улуғнор туманларида ҳам куз-қишга тайёргарлик бўйича кўп қаватли уйлар, аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, ис газининг келиб чиқиши ва унинг оқибатлари, газдан оқилона фойдаланиш ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Улугнор туманида жами 17 039 та уй ичи газ жиҳозлари хатловдан ўтказилган. Шундан, 2 комфоркалик газ плиталари3410 донани, 3 кўзли плиталар сони 1852 донани ҳамда 4 комфоркалиси5997 донани ташкил этади. Шунингдек, иситиш печлари 4586 дона, иситиш қозонлари 625 дона ва титан (ҳаммом)лар 173 донани ташкил этиб, шу кунга қадар “Ulug’nortumangaz” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан 16 мингдан ортиқ газ жиҳозларига техник хизмат кўрсатилди.

Бугунги кунда газ таъминоти соҳаси ходимлари олдида турган энг масъулиятли вазифалардан бири, албатта, аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш вазифаси ҳисобланади. Лекин етказиб берилаётгандан табиий газдан оқилона фойдаланиш, ис газини келтирувчи сабаблар ва унинг оқибатлари ҳақида истеъмолчиларга тушунтириш, шунингдек, уй ичи газ жиҳозларини техник кўрикдан ўтказиш ҳам муҳим масалалардан биридир. “Ulug’nortumangaz” газ таъминоти бўлими ходимлари ҳам ўз истеъмолчиларига хизмат кўрсатиш билан бирга тарғибот-ташвиқот ишларини ҳам фаол тарзда олиб бормоқдалар.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати.