Жамият

Ўқинг қизиқ: НИМА УЧУН МАКТАБ ДОСКАЛАРИ ЯШИЛ РАНГДА?


08.10.2019   1013

Замонавий мактабнинг муҳим жиҳози саналган – мактаб ёки синф доскаси ўқув муассасаларида XIX асрда пайдо бўлган.Бундай доскалар ёғочдан тайёрланиб, кейин қора рангга бўялган. Бу вариант ўзининг арзонлиги сабаб кенг тарқалган. Кейинчалик ривожланаётган саноат мактабларга пластик ва металдан тайёрланган доскаларни таклиф этишган. Металдан тайёрланган бундай мактаб жиҳози магнитлилик хусусияти сабаб, кундалик фойдаланиш учун жуда қулай эди. Дастлаб бундай доскалар қора бўёқ билан қопланган – бу рангни бошқасига ўзгартириш ҳақида ҳеч ким ўйлаб кўрмаган. Қора фонда оппоқ бўрда ёзилган ёзув аниқ кўринади, дея ҳисобланган.

Бироқ илм-фан бир жойда турмайди. XX асрнинг ўрталарида мутахассислар тасвирлар билан узоқ ишланганида яшил ранг кўз учун қулай эканини аниқлашган. Тўқ яшил рангга бўялган досканинг синов партиясини олган мактаб ўқитувчилари бу ранг, айниқса, қуёшли кунларда ишлаш учун анча яхши эканини айтишган.

1960-йилларда яшил рангдаги мактаб доскалари дастлаб АҚШ мактабларини “тўлдирган”, кейин эса Ғарбий Европага келтирилган. Кейинчалик яшил рангдаги мактаб доскалари Шарқий Европага ҳам кириб келди. Бугунги кунда қора рангдаги доскаларни ҳамма ерда ҳам учратавермаймиз.

Манба: oltin_voha.