ЖАМИЯТ

ЎҒИРЛИК-БЕЗОРИЛИК ВА УНИНГ ЖАЗОСИ


26.05.2021   879

Жорий йилнинг Шаҳрихон туман суди томонидан кўрилган ЖК 169-модаси билан 18 та шахсга нисбатан 8 та иш кўрилди, 17 та шахсга нисбатан 7 та иш кўрилди, 10 та шахсга нисбатан аҳлоқ тузатиш ишлари, 4 та шахсга нисбатан озодликдан чеклаш, 1 та шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш, 2 та шахсга нисбатан синов тариқасида жазо тайинланган, 1 та шахсга нисбатан юритилган иш ярашув акти асосида тугатилган. Шундан 5 та нафари аёллар ҳамда 11 нафари ёшлар ташкил қилади. 2020 йилда 6 та шахсга нисбатан 4 та иш кўрилди, 4 та жазо тайинланиб, 2 та шахсга нисбатан жарима, 1 та шахсга нисбатан озодликдан чеклаш, 1 та шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Кўриниб турибдики 2020 йилга нисбатан 2021 йилда ўғирлик билан боғлиқ жиноятлар сони ортган.

Жорий йилнинг туман суди томонидан кўрилган ЖК 277-модаси билан 3 та шахсга нисбатан 3 та иш кўрилди, 2 та шахсга нисбатан 2 та иш кўрилди, 1 та шахсга нисбатан аҳлоқ тузатиш ишлари, 1 та шахсга нисбатан мажбурий жамоат ишлари жазо тайинланган, 1 та шахсга нисбатан юритилган иш ярашув акти асосида тугатилган. Шундан 2 нафари ёшлар ташкил қилади. 2020 йилда 3 та шахсга нисбатан 3 та иш кўрилди, 2 та жазо тайинланиб, 2 та шахсга нисбатан аҳлоқ тузатиш ишлари, 1 та шахсга нисбатан ярашув акти асосида тугатилган, Кўриниб турибдики 2020 йилга нисбатан 2021 йилда ёшлар ўртасида безорилик билан боғлиқ жиноятлар сони ортган.

Адҳамжон ДАДАХАНОВ,

Жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судининг раиси.