Андижон 24

«ТЕЗКОР КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР» ТИЗИМИ ТОМОНИДАН 18 ТУРДАГИ КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛИБ, 600 ДАН ЗИЁД (БУЮРТМА) МУАММОЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ


15.01.2021   4340

Андижонда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, хусусан, вилоятдаги кўп қаватли уйларни мавсумдавомидамуаммосизмеъёрда ушлаб туриш борасидаэътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

– Бу йил совуқ бирмунча эрта бошланган бўлса-да, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли эътирозига сабаб бўладиган жиддий муаммолар юзага келмади, – дейди Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Расулжон Тўланов. – Биринчи навбатда аҳоли хонадонларига табиий газ, электр энергияси, сув таъминотида узилишлар бўлмаслиги учун ҳокимликлар, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамкорлигида зарур чоралар кўрилди. Умуман, мавсумни кўнгилдагидек ўтказишга қаратилган зарур барча ишлар амалга оширилди.

Андижонда 1 минг 713 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, уларнинг 1 минг 512 таси 1991 йилгача, 201 таси 2016-2020 йилларда барпо этилган. Мазкур уйларга 293 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан хизмат кўрсатилади.

Бугунги кунда ҳар бир шаҳар ва туманларда “Бошқарув ташкилотлари”ни ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, “Намунавий” тарзда Андижон шаҳрида 1 та “Ўзбегим” МФЙ ҳудудидаги янги қурилган 29 та 7 қаватли уйлар учун ташик этилган бўлса, бошқа шаҳар ва туманларда жами 342 та уйларнинг умумфойдаланувдаги қисмларини сақлаш ва таъмирлаш учун хизмат кўрсатувчи 14 та “Бошқарув ташкилоти” ташкил этилди. Ҳозирда ташкилотлар учун жой масаласи ҳал этилиб, моддий техник база ва бошқа зарурий ишлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари 2020 йилнинг якунида яна 2 та “Бошқарув ташкилоти” иш бошлаган бўлса, жорий йилнинг 1-чорак якунига қадар 19 та, жами 35 та “Бошқарув ташкилотлари” ташкил этилади.

Ҳозирда кўп қаватли уйлардаги аҳоли томонидан келиб тушаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида “Тезкор коммунал хизматлар” тизими жорий этилиб, “1184” қисқа рақамлари орқали мурожаатларни қабул қилиш ва тезкор бартараф этиш тизими йўлга қўйилган.

Ушбу ишларнинг тезкорлигини таъминлаш мақсадида, 3 дона(ДАМАС) махсус жиҳозланган автомобиллари ажратилган.

“Тезкор коммунал хизматлар” тизими томонидан 18 турдаги коммунал хизматлар кўрсатилиб, 600 дан зиёд (буюртма) муаммолар ижобий ҳал этилди. Ушбу ишлар натижасида 432 млн. сўм маблағлар корхона ҳисоб рақамига келиб тушди.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат

кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.