ЖАМИЯТ

ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИНИ РАСМГА ОЛГАНЛАР УЧУН НАТИЖА ЭЪЛОН ҚИЛИНМАЙДИ


06.09.2020   3100

АОКАда Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда айтилишича, 2 ва 3 сентябрь кунлари ўтказилган тест синови жараёнларида тест топшириқларининг расмга олинганлиги ва интернет нашрларида эълон қилинганлик ҳолатлари бўйича текширув ўтказилди. Бунда саволлар китобини рақами асосида кимлиги аниқланади, натижа чиқарилмайди ва ўша абитуриент синовдан четлаштирилди, деб ҳисобланади.

«Агар ижтимоий тармоқларда тарқалган саволлар китобининг расмларида махсус рақам кўрилмаётган бўлса ҳам, биз саволлар кетма-кетлигига қараб, ушбу саволлар китоби қайси абитуриентга тушганлигини аниқлай оламиз ва ўша абитуриентни тест синовларидан четлатамиз», - деди ДТМ раиси ўринбосари Сардор Ражабов.

Манба: xs.uz