Андижон 24

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИ ҲАМИША ЭЪТИБОРДА БЎЛАДИ


30.01.2020   1070

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон қарори ҳамда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида вилоят ҳокимлигининг иқтисодий мажмуасига кирувчи ходимлардан иборат ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Вилоятдаги 878 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 534 минг 394 та хонадонда истиқомат қилувчи 763874 оиланинг ҳар бирини тадбиркорлик ишларига йўналтириш гуруҳнинг асосий мақсади ҳисобланади. Бу борада 2151 нафар масъул ходим иш олиб боряпти.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ижроси юзасидан 2018 йил давомида 11 минг 524 та лойиҳага 255 млрд. 500 млн.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратиб берилди. 2019 йилда бу кўрсаткич 2 баробарга оширилиб, 25 минг 286 та лойиҳага 438 млрд. 231 млн.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Чунончи Асака банк 818 нафар талабгорга 21,7 млрд. сўм, Алоқабанк 320 тага 7,9 млрд. сўм, Қишлоққурилишбанк 878 тага 21,1 млрд. сўм, Ипотека банк 595 тага 18,8 млрд. сўм, Саноатқурилишбанк 669 тага 17,4 млрд. сўм, Миллий банк 2 минг 253 тага 39,4 млрд. сўм, Агробанк 8 минг 470 тага 121,3 млрд. сўм, Савдогарбанк 9 тага 491 млн. сўм, Микрокредитбанк 742 тага 22,2 млрд. сўм, Трастбанк 334 тага 11,0 млрд. сўм, Ҳамкорбанк 1минг 270 та 20,6 млрд. сўм,
Халқ банки 8 минг 336 тага 121,4 млрд. сўм, Ипак йўли-банк 213 тага 5,7 млрд. сўм ва Инфинбанк томонидан 379 та талабгорларга 9 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Шундан, 5 минг 244 нафар ёш тоифасига кирувчи (30 ёшгача бўлган ёшлар) фуқароларга 100,1 млрд. сўм ва 9 минг 382 нафар кам таъминланган оилаларга 60,2 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5242-сонли Фармонига асосан миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш учун Агробанк, Халқ банки ва Микрокредитбанк филиаллари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 553 та ҳунармандларга жами
18 млрд. 287 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар йўналтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан хам тадбиркорларга кенг кўламли амалий ёрдамлар бериб келинмоқда.

Масалан: Шаҳрихон туманидаги 3 нафар тадбиркорлар томонидан юқоридаги ПФ-5242-сонли Фармонга асосан миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш учун “Агробанк” АТБ Шаҳрихон туман филиалига 20 млн.сўм миқдоридаги кредит хужжатларини тақдим қилган бўлсада, кредит ажратиб берилмаганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманнинг Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимларига мурожаат қилган.

Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида тадбиркорларга жами60 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиб берилиши таъминланиб, уларнинг фаолияти қайта бошлашини таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдагиПҚ-4498-сон қарорига асосан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида 2020 йилда амалга оширилаётган лойиҳаларни учун жами 212 млрд.сўм, 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сонли Фармонига асосан миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 55 млрд. 300 млн.сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилиши белгиланган.

Мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида тадбиркорларга ҳамнафас бўлиб, кенг кўламли саъй-ҳаракатларни изчил давом эттирамиз.

О. ҚОБИЛОВ,

Бизнес-омбудсман

етакчи инспектори.