ҲУҚУҚ

ТАДБИРКОРГА ФУҚАРОЛАР УЧУН ҚУРДИРГАН УЙ-ЖОЙЛАРИНИНГ ПУЛЛАРИ МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМЛИК ТОМОНИДАН УНДИРИЛДИ


28.03.2024   2409

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан «АНД БИЛЛУР САНОАТИ» масъулияти чекланган жамиятираҳбари З.Абдулазизовнинг мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда, Андижон шаҳар ҳокимлиги ва жамият ўртасида тузилган келишув шартномасига асосан жамият томонидан Андижон шаҳар ҳудудида яшовчи уй-жойга муҳтож оилалар учун Хўжаобод туманининг «Мусатқилликнинг 27 йиллиги» МФЙ ҳудудидан 10 дона уй-жой қуриб берилган.

Мазкур келишув шартномасига асосан жамият томонидан қуриб берилган

10 дона уй-жойлар эвазига ҳокимлик томонидан жамиятга жами 1.0 гектар ер майдони ажратиб берилиши кафолатланган.

Бироқ, маҳаллий ҳокимлик томонидан жамиятга юқорида кўрсатилган шартномага асосан ажратиб берилган 1 гектар ер майдони амалдаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этмаган ҳолда ажратиб берилганлиги натижасида жамият ер майдонини ҳам қуриб берилган уй-жойларнинг пулларини хам ололмайди.

Шунга кўра, жамият томонидан қурилган уй-жойларга қилинган харажатлар ҳисоб китоб қилиниб маҳаллий Андижон шаҳар ҳокимлигидан жамият фойдасига 1 246 789 590 сўм ундирилиши юзасидан Андижон туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Мазкур суднинг қарори билан жамият фойдасига Андижон шаҳар ҳокимлигидан 1 246 789 590 сўм маблағлар ундирилиши белгиланди.

Умидбек Ҳакимов.