ЖАМИЯТ

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗНИНГ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ДАВРИЙЛИГИ ЎРТАЧА 35-40 КУННИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚДА


28.12.2020   690

Булоқбоши туманида 37 та МФЙ аҳолиси суюлтирилган газ билан таъминланади. 18 869 та истеъмолчига йил бошидан бери “Buloqboshitumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан 2100 тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилди.

Истеъмолчиларда жами маиший газ баллонлар сони 22 997 та тани ташкил этиб, аҳолининг маиший газ баллон билан таъминланганлик даражаси 121 фоиз фоизни ташкил этмоқда. Жорий йил бошидан бери эҳтиёжи бор оилаларга 141 та маиший газ баллонлари тарқатилди. Суюлтирилган газнинг етказиб бериш даврийлиги ўртача 35-40 кунни ташкил қилмоқда.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати ташриф буюрган “Қашқар” МФЙда 804 та истеъмолчи бўлиб, уларга туман газ таъминоти бўлими томонидан 110 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган ва белгиланган режа 102 фоизга бажарилмоқда.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати .