Андижон 24

СУД АЖРИМИГА КЎРА...


18.02.2019   1253

Қорасувлик Қ. Солиева Хўжаобод туман судининг 2016 йил 19 октябрдаги ҳукмига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туман судининг ўтган йил 4 июндаги ажримига кўра, белгиланган жазонинг ўталмаган 3 йил 1 ой 29 куни ЖКнинг 74-моддаси тартибида ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ундириш белгиланган ҳолда шу муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилади. Бироқ у инсонпарварлик тамойилларига асослаган мазкур ажримга беписандлик билан ёндашди – тайинланган жазони ўташдан бўйин товлаб келди.

Қўрғонтепа туман ички ишларбўлими маҳкума Қ.Солиевага ишга жойлашиш учун йўлланма берилгани, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб юрганлиги, маъмурий ишлар бўйича Қўрғонтепа суди томонидан ўтган йили жарима жазоси белгиланганлигини таъкидлаганҳолда, тайинланган 3 йил 28 кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштиришни сўраб,жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судига тақдимнома киритди.

Яқинда мазкур суднинг очиқ суд мажлисида маҳкума Қ. Солиеванинг иши кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 423, 541, 542-моддаларига амал қилиб, суд аввал белгиланган жазони шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш хусусида ажрим чиқарди.

Санжарбек СОЛИЖОНОВ

Қўрғонтепа тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари,

тергов бўлими бошлиғи подполковник.