Андижон 24

Шомаҳмудовлар оиласининг катта қизи: «9 май куни узун лимузинда додамнинг номи қайтган майдонга олиб боринглар»


01.05.2018   1383

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ходимлари Шайхонтоҳур тумани Жарариқ маҳалласи Боғ кўча 35-уйда яшовчи Шомаҳмудовлар оиласининг катта қизи Ҳолида холанинг (Олга Семёновна) хонадонида бўлди. Ҳолида хола айни вақтда соғ-саломат икки невара ҳамда беш эвараси бағрида бахтли-саодатли ҳаёт кечирмоқда.

Ҳолида хола Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкалининг «Истиқлол» санъат саройи олдидаги майдонга кўчирилишидан жуда мамнунлигини ва бу ҳаётдан розилигини маълум қилган.

«9 май куни узун лимузин машинасида додамнинг номи қайтган майдонга олиб боринглар», — дейди ҳазил тарзида Ҳолида хола.

Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани ўз қанотига олган Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкалини аввалги жойига қайтариш, «Истиқлол» санъат саройи номи ва майдони, бундан ташқари шу ердаги Бунёдкор метро бекатини ҳам «Халқлар дўстлиги» номи билан қайта номлашга, Шайхонтоҳур туманидаги Боғ кўча ўрнига Шомаҳмудовлар номини қайтариш ҳақида топшириқ берди.

UZ24.uz сайтидан олинди.