Андижон 24

ШИФОКОРЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТ ҚАЧОН КАМАЯДИ


05.05.2019   960

Андижон туман тиббиёт бирлашмасида Жиноят ишлари бўйича туман судинг судьяси А.Кенжабаев иштирокида “Шифокорлар томонидан содир этилган жиноятлар, бу каби жиноятчиликка қарши курашиш чора-тадбирлари” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида барча соҳалар каби соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотлар амалга оширилиб, тиббиёт ходимлари учун кенг шароитлар яратилмоқда. Афсуски, сўнгги йилларда ўз касби номига доғ тушуриб, жамият кўзгусида тиббиёт ходимларини салбий қиёфада кўрсатаётганлар ҳам бор, афсуски.

Маълумотларга кўра, ўтган йиллар давомида Жиноят ишлари бўйича Андижон туман суди томонидан 2017 йилда ўз вазифаларини суистеъмол қилган 3 нафар шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 116-моддасига асосан суд ишлари кўриб чиқилган.

Мулоқот сўнггида иштирокчилар ўзларини қийнаб келаётган ҳуқуқий саволларига жавоб олишди.