ЖАМИЯТ

ШИФОКОРЛАР ТАЯНЧИ


16.05.2018   2840

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳамширалар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги барча тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган ҳамшираларнинг бир гуруҳи таклиф этилди.

“Саломатлик - инсон ҳуқуқи, уни таъминлашда ҳамшираларнинг ўрни ва истиқболи” шиори остида ташкил этилган тадбирни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Мамадалиев очиб, барча ҳамшираларни касб байрамлари билан самимий муборакбод этди.

Шундан сўнг фидойи, ширинсўз ва ўз касбини сидқидилдан севиб меҳнат қилаётган ҳамшираларга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, касаба уюшма қўмитаси ҳамда вилоят ҳамширалар ассоциациясининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази асаб касалликлари бўлими ҳамшираси Мавлудахон Аҳмедова шундай дейди:

30 йилдан буён ҳамшира бўлиб ишлайман. Бўлимимизда ҳар куни турли вазиятларга дуч келамиз. Ана шундай пайтларда энг аввало ширин сўзимиз, меҳримиз билан бемор болажонларни кўнглини оламиэ.Улар учун қайғурамиз, кетишларини чин дилдан истаймиз. Зеро, фарзандларимизнинг соғлом ва баркамол вояга етиши ҳаммамиз учун муҳимдир.

Байрам тадбири Андижон санъат коллежи ўқувчилари томонидаи тайёрланган концерт дастури билан янада файзли бўлди.

Дилафрўз СУЛТОНОВА.