ЖАМИЯТ

ШАЙХ МАНСУРНИНГ ДАЛА ЛАГЕРИ УЧУН ЎЗБЕКИСТОНДА 200 ГЕКТАР ЕР АЖРАТИЛАДИ


07.06.2020   3232

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг ер ажратиш бўйича махсус фармойиши лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

БАА бош вазири ўринбосари, президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаёнга Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида дипломатик ваколатхона қуриш учун ер ажратилади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг ер ажратиш бўйича махсус фармойиши лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қўнғирот туманидаги Устирт плотаси «Елабад» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги захира ер майдонларидан умумий майдони 200 гектар яйлов ерлар Олий мартабали Шейх Мансур Бен Заид Аль Нахаяннинг Ўзбекистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонасига 10 йил муддатга вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилсин, дейилган ҳужжатда.

Олий мартабали Шейх Мансур Бен Заид Аль Нахаяннинг Ўзбекистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонасига дала лагерини қуриш учун ажратилаётган ер майдонларидан оқилона ва белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланилмаганда, кимёвий ва радиоактив ифлосланишига, атроф муҳитнинг бузилишига, республика ҳудудида карантин объектларнинг пайдо бўлишига ва тарқалишига олиб келувчи усуллардан фойдаланилганда ажратилган ер участкасининг ижара шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши ҳам кўрсатиб ўтилган.

Манба: yuz.uz