ЖАМИЯТ

ШАҲРИХОНДА ҲАМШИРАЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ


12.05.2021   2404

Xалқаро ҳамширалар куни муносабати билан Шаҳрихон тумантиббиёт бирлашмасида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда соҳада кўп йиллардан буён фаолият юритиб келаётган малакали ҳамшираларга бирлашма бошлиғининг табриква ташаккурномалари етказилди.

Ўтказилган тадбирда 1-кўп тармоқли марказий поликлиника "Қабулхона-Диагностика" бўлими фаол ҳамширалари алоҳида эътироф этилди.

Анжуман якунида йиғилганларга самимий табриклар акс этган ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Холида Холмаджонова.