Андижон 24

ШАХРИХОН ТУМАНИ БУНЁДКОРЛИК МАЙДОНИГА АЙЛАНДИ


09.11.2020   2763

Андижон вилоятиҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар кўлами тобора ортиб бормоқда. Жумладан, Шаҳрихон туманида бир пайтнинг ўзида 48 та маҳалла фуқаролар йиғинларида243 км. янги сув қувурини тортиш, 27 та янги сув қудуқларини ўрнатиш ва 37 та сув қудуқларини таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Айни пайтга қадар бунёдкорлик ишлари 90 фоизга бажарилди. Бунинг учун 40 та қурилиш ташкилотлари вакиллари фаоллик билан иш ташкил қилганлар.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги қурилиш ишларини амалга ошириш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 36 миллиард 939 миллион сўм маблағ ажратилди. Лойиҳа якунига етгач, туман ҳудудларини сувлаштириш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этади.

Зиё СИРОЖ.