Андижон 24

САЙЁР ҚАБУЛ: ЧОРАК АСРДА ОЛИНГАН ПАСПОРТ


01.07.2019   890

Дилбархон Тўйчиева Қирғизистонда Ойимга келин бўлиб тушганига 25 йил бўлди. Ҳозирда Ибрат маҳалласида истиқомат қилади. Шу давр мобайнида фуқаролиги бўлмаган шахс мақомини тасдиқловчи ҳужжатсиз юрган.

-Д.Тўйчиева вилоят ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармсидан тегишли ҳужжатни олиши тушунирилди, шунга масъул ходимларга эса белгиланган тартибда расмийлаштириш вазифаси топширилди, - дейди мазкур бошқарма бошлиғи Муҳаммадолим Раҳимов. – Шунингдек, Ойим қишлоғи,Муштарий кўчасида истиқомат қилувчи 1939 йилда туғилган Ҳурбой ака Солиев мурожаат қилиб, турмуш ўроғи, 1944 йилда туғилган Сорахон Ҳалимжоновага биометрик паспорт олиш зарурлигини маълум қилди. Сорахон аянинг ҳаракатланиш имконияти чекланганлигини инобатга олиб, хонадонига кўчма аппарат билан ходимлар юбордик. Паспорт бугуннинг ўзида расмийлаштирилади.

Абдураҳим Қодиров Гулистон МФЙ, Янги чек кўчаси, 11-уйда истиқомат қилади. Фуқаролиги бўлмган шахс мақомда узоқ йиллардан буён яшаб келган. Сайёр қабулда унинг ҳужжатлари фуқароликка қабул қилиш учун расмийлаштирилди. Худди шундай масала билан А.Раҳмонов МФЙ, Оқибат кўчаси, 49-хонадондан келган Мавлудахон Нурматованинг мурожаати ижобий хал қилинди.

Р. Эшонов.