ЖАМИЯТ

САМАРҚАНДДА 5G СИНОВДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА


22.07.2022   2196

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Самарқанд шаҳрида 5G тармоғини синовдан ўтказиш бошланганини маълум қилди.

Самарқанд шаҳрида 5G тармоғини синовдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов хабар бермоқда.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу айнан хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2022 йилда қабул қилинган Президент қарори билан мобиль алоқа операторлари учун яратилган қўшимча имкониятлар сабабли амалга оширилмоқда.