ЖАМИЯТ

САХОВАТ ВА КЎМАК: ҲАР БИР ОИЛА БАХТЛИ ЯШАШГА ҲАҚЛИ


07.05.2020   858

Халк депутатлари Андижон шахар Кенгаши депутати Зиёвиддин Исомиддинов "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасидаАндижон шаҳридаги Ўзбекистон 20 йиллиги маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ижтимоий химояга муҳтож аҳоли хонадонларига кириб борди. Сайловчилар билан мулоқотларда коронавирус пандеиясидан сақланишда шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш зарурлиги тушунтирилди. Айни шу мақсадда халқ вакили томонидан фуқароларга антисептик воситалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Ўз навбатида аҳолининг томорқадан қандай фойдаланаётганига эътибор қаратилди. Карантин даврида томорқада етиштирилаётган маҳсулотлар халқимиз дастурхонини тўкин қилиш баробарида оила иқтисодининг бойишига олиб келиши кўрсатиб ўтилди.

Зиёвиддин Исомиддинова, халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати:

- Юзага келган оғир вазиятдаюртдошларимиз томорқада иш билан банд бўлиш орқали муаммоларни енгиб ўтмоқда. Маҳалла фаоллари билан биз асосан кам таъминланган ва жанжалкаш оилалар билан ишлашяпмиз. Токи ҳар бир оила бахтли ҳаёт кечирсин.

Депутат бошчилигидаги фаолларнинг навбатдаги ташрифи Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан фахрийлар хонадонига қаратилмоқда.

Акбаржон НАЗАРОВ.